Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди
Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Мўғулистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мўғулистон Президенти, Ўзбекистон Бош вазири ва бошқа расмийлар Мўғулистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Улашиш:
Шарҳлар