Bo'limsiz

Mokkoji Korea корейс маданияти фестивалига 26 минг киши ташриф буюрди

Фото: Даниил Тё

24-25 сентябрь кунлари Корея маданияти мухлислари Жанубий Корея маданияти билан яқиндан танишиш, шунингдек, жаҳон миқёсида таниқли ва севимли K-POP юлдузларини жонли ижрода тинглаш мақсадида Тошкентда йиғилдилар.

Фото: Даниил Тё

Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Тошкентда «Mokkoji Korea» Бутунжаҳон корейс маданияти фестивали бўлиб ўтди.

Икки кун давомида «Anhor-Lokomotiv» боғи корейс драмалари, вебтунлари, таомлари, «ҳангил»лари ва турмуш тарзига қизиқувчиларнинг диққати марказида бўлди. Тадбирга Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлиги ҳамда Корея халқаро маданий алмашинув фонди ташкилотчилик қилди.

«Mokkoji Korea фестивалида биз анъанавий тарзда корейс маданияти ва анъаналарининг хилма-хиллигини намойиш этамиз. Мамлакатларимиз учун муҳим бўлган ушбу байрамона сана Тошкент шаҳрида ўтказилаётгани жуда қувонарли ҳол. Ўзбекистонликларнинг Жанубий Кореяга қизиқиши кундан-кунга ортиб бормоқда: улар тил ўрганмоқдалар, k-pop мусиқасига қизиқмоқдалар, ёшлар Кореядаги университетларда ўқиш учун грант ютиб олмоқдалар. Ишончим комилки, Корея ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик янада мустаҳкамланади ва бизни яна кўплаб йирик тадбирлар ва лойиҳалар кутмоқда», — деди Юри Чхве, Корея халқаро маданий алмашинув фонди.

Фото: Даниил Тё

Кўргазманинг 2 кунлик дастури давомида меҳмонлар Кореянинг гимпаб, чапчхе, токпокки, пибимбап каби машҳур таомларидан татиб кўриш имконига эга бўлдилар. Драма ва вебтун майдонларида либослар фотосессияси бўлиб ўтди, ўйин майдони эса анъанавий ўйинлар ва халқ ҳунармандчилиги орқали маданиятга қўшилишни таклиф қилди.

Тошкентдаги Mokkoji Korea 2022 да иштирок этиш учун юлдузли визажист Bia Shin, ошпаз ва пазандалик телекўрсатувларига кўп таклиф қилинадиган иштирокчи Cha Min Wook.

Фото: Даниил Тё

Якуний концерт дастури учун чипталарни фестивал сайтида ютиб олиш мумкин бўлди. 3000 (уч минг) ўринли залга ташкилотчилар 10 000 дан ортиқ аризаларни қабул қилдилар. Чипта ютиб олган мухлислар ўз севимли ижодкорларининг қалблардан жой олган қўшиқларини.

Фото: Даниил Тё

Консертдан олдин қизиб олиш учун тоношабинлар Виктор Тсойнинг қошиқларига cоверлари билан машхур бо’лган блогер Сон Вон Сабнинг қо’шиқларини тинглашлари мумкин эди. Юлдузли шоуни 2 йил аввал ўз фаолиятини бошлаган Ф.абле гуруҳи  йигитлари очиб беришти. Кореялик Беёнcе-АИЛЕЕ о’зининг гўзал вокали билан туннинг ҳақиқий совғаси бўлди. Ва албатта кечанинг энг кутилган меҳмони бу Кореянинг энг машхур учталик К-поп группасига кирадиган Эхо гуруҳининг иштирокчиси Кай бўлди.

Фото: Даниил Тё

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.