Молдовада президентлик сайловида Майя Санду ғалаба қозонди
Молдованинг амалдаги президенти Майя Санду президентлик сайловларида ғалаба қозонди. Тўпланган овозларнинг 99,5 фоизини қайта ишлагандан сўнг, Санду 55,25 фоиз натижа билан етакчилик қилмоқда. Унинг рақиби, собиқ бош прокурор Александр Стояногло 44,75% овозга эга.
Санду барча сайловчиларга, ҳам ўзи, ҳам рақиби учун овоз берганларга миннатдорчилик билдирди ва уларнинг танловидан қатъи назар, мамлакатнинг барча фуқароларини тинглашга ваъда берди.
“Молдова, бугун сиз ғалаба қозондингиз. Биз ҳамжиҳатлигимиз, демократиямиз ва муносиб келажакка садоқатимиз кучини биргаликда намоён этдик. Ташаккур, уйда ва хориждаги азиз молдоваликлар”, — деб ёзди Санду Х ижтимоий тармоғида.
Улашиш:
Шарҳлар