Мона Лиза портретига қасддан шўрва тўкилди
Леонардо да Винчининг 16 асрда яратилган энг машҳур санъат асарларидан бири Мона Лизага намойишчилар томонидан шўрва тўкилди. Ҳозирда асар Лувр музейида, ўқ ўтказмайдиган ойнанинг орқасида сақланаётганлиги боис шикастланмаган.
“Бу иш “озиқ-овқатга жавоб” ёзуви туширилган оқ футболкали икки намойишчи аёл томонидан содир этилди. Шундан сўнг улар “соғлом ва барқарор озиқ-овқат” ҳуқуқини талаб қилиб расм ёнига туришган. Музей ишчилари эса зудлик билан расмни қора мато билан тўсди”,– дейилади тарқалган хабарда.
Бу ҳаракатлар биринчиси эмас. Ўтган йиллар мобайнида ҳам асарга торт отилган, кислота сепилган ва ўғирлашга ҳаракат қилинган.
Бундан ташқари, сўнгги кунларда Франция пойтахтида фермерлар ёнилғи нархи ошишига чек қўйиш ва қоидаларни соддалаштиришга қаратилган норозилик намойишларини ўтказмоқда. Жума куни эса Парижга кириш ва ундан ташқаридаги асосий йўллар улар томонидан тўсиб қўйилган.
Шарҳлар