Монополияга қарши курашиш қўмитаси тендер савдоларида рақобатни чекловчи 9,4 мингта омилнинг олдини олди

Источник: nuz.uz

Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси мажлисида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 2019-2021 йиллардаги фаолияти тўғрисида қўмита раисининг ахбороти тингланди. Давлат харидлари доирасидаги тендер савдоларида 9,4 мингта рақобатни чекловчи омилларнинг олди олингани учун 1,6 триллион  сўм бюджет ва корпоратив маблағларини иқтисод қилинди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги Сенат матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан 2019-2021 йилларда юклатилган вазифалар доирасида йирик давлат монополиялар, бозор иштирокчилари ҳамда давлат органларининг 14,5 мингдан ортиқ турли рақобатга зид ҳаракатлари бартараф этилган. Шу боис 37 минг тадбиркорлик субъектларининг жами 380 миллиард сўмга тенг манфаатлари ҳимоя қилинган.

Амалдаги қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини баҳолаш методикаси асосида вазирлик ва идоралар тайёрлаган 822 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари 68 фоизида рақобатга зид норма бартараф этилган. Шунингдек, рекламаларнинг жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича жами 17,8 мингта ҳолатда аниқланган турли камчиликларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган ҳамда 277 та ҳолатда интеллектуал мулк ҳуқуқларини чеклаш билан боғлиқ ноҳалол рақобатнинг олди олинган.

Кўрилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.