Мопед ва скутерлар учун алоҳида давлат рақами берилади

скутер
Фото: trade.ru

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1-июлдан янги мопед ва скутерлар умумий тартибда, фойдаланишда бўлганлари низом асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ушбу низом двигатели иш ҳажми 25 см3 ва ундан ортиқ, лекин 50 см3дан ошмайдиган, электродвигатели қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километр ва ундан ортиқ, лекин 50 километрдан ошмайдиган транспортлар яъни мопед ва скутерлар учун жорий этилади.

Унгача мопед ва скутер сотувчи ташкилотлар ЙҲХХнинг “Транспорт воситалари ҳисоб маълумотномалари” модулига интеграция қилинади.

2025 йил 1-январдан рўйхатга олинмаган мопед ва скутерлардан фойдаланиш қонунчилик талаблари асосида тақиқланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.