Москва областида SSJ 100 самолёти қулади
Москва областида йўловчиларсиз парвоз қилаётган қисқа масофага учувчи Sukhoi Superjet 100 самолёти қулаб тушди. унинг бортида уч кишидан иборат экипаж бўлган, уларнинг барчаси – икки учувчи ва стюардесса ҳалок бўлган. Самолёт техник хизмат кўрсатиш ишларидан сўнг бошқа жойда ўрнашиш учун учиб кетаётган эди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар беради.
Самолёт “Газпром Авиа” компаниясига тегишли эди. У 2014 йилда ишлаб чиқарилган ва 2015 йилда парвоз қила бошлаган. Таъмирлаш учун юборилган. “Коммерсант” нашрининг манбасига кўра, самолёт GZP9608 бошқа жойга ўрнашиш учун учиб кетаётган бўлган. Самолёт Луховици (Третьяково) – Москва (Внуково) йўналиши бўйлаб учган.
Бугун кундузи самолёт П. А. Воронин номидаги Луховици авиация заводидан ҳавога кўтарилган. Москва вақти билан соат 15:00 да радардан ғойиб бўлган. Коломна яқинидаги Апраксино қишлоғи яқинида кулаган. Ундан олдин у учиш эропортига фавқулодда қўнишни амалга ошириш учун ёқилғини тугатиш мақсадида узоқ вақт айланиб учган. Экипаж авария сигналларини берган.
Баъзи маълумотларга кўра, фалокат самолёт орқага бурилиб, Луховицидаги Третьяково аэродроми томон йўналганида, учиш-қўниш йўлагигача йигирма километр қолганида содир бўлган.
Шарҳлар