Москва ва Тошкент «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имкониятини муҳокама қилмоқда
Яқин вақт ичида Ўзбекистонда Россиянинг «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалашьтирилмоқда. Бу ҳақда “Российская газета” нашрига берган интервьюсида Россия Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Рашид Нургалиев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, МДҲда ҳозирнинг ўзидаёқ Озарбайжон, Арманистон, беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб бўлган «Спутник V» вакцинасини фаол қўллаш ишлари кетмоқда.
Нургалиевнинг қайд этишича, Беларусь ва Қозоғистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган, Ўзбекистонда эса “яқин вақт ичида вакцинани ишлаб чиқаришни бошлаш режалаштирилмоқда”.
Эслатиб ўтамиз, «Спутник V» вакцинаси 2020 йил август ойида Россияда рўйхатдан ўтказилган. Клиник тадқиқотлар учинчи фазасининг натижаларига кўра унинг самарадорлиги 91,6% ни ташкил қилади. РФПИнинг қайд этишича, эмланганлар орасида коронавирусга чалинишлар ҳолати қай даражада учраши ҳақидаги маълумотлар таҳлилига кўра, Россияда вакцинанинг самарадорлиги 97,6% ни ташкил қилган.
Шарҳлар