,

Москвада Хрушчёвнинг набираси вафот этди

Семья Никиты Хрущёва (слева направо): зять Алексей Аджубей, дочери Елена и Рада, жена Нина Петровна, внуки Алёша, Никита и Ваня, Никита Хрущёв, сын Сергей, невестка Галина, внук Никита (Фото: РИА Новости)

КПСС Марказий Қўмитасининг биринчи котиби Никита Хрушчёвнинг набираси Алексей Аджубей 70 ёшида Москванинг Тверская кўчасидаги квартирасида вафот этди. Бу ҳақда тиббий хизматлар вакилига таянган ҳолда ТАСС хабар беради.

Агентлик манбасининг аниқлик киритишича, эркак қўнғироқларга жавоб бермай қўйган, шунинг учун дўстлари уни кўргани келган. Аджубей эшикни очмаган, квартира эшигини бузиб очишга тўғри келган. Улар квартирага киришга муваффақ бўлганда, Хрушчёвнинг набираси ўлик ҳолда топилган. Шифокорларнинг фикрича, «ўлим табиий сабабларга кўра содир бўлган».

Алексей Алексеевич Аджубей – Хрушчёвнинг катта қизи Рада ва Алексей Аджубейнинг ўрта ўғли, «Комсомольская правда» (1957-1959) ва «Известия» (1959-1964) газеталарининг бош муҳаррири бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.