Москвада зўрлашга уринишда айбланаётган ўзбекистонлик фуқаро ҳибсга олинди
Москванинг Таганский район суди хиёбонда қизга ҳужум қилиб, зўрлашга уринганликда айбланаётган Мансур Хайитовни ҳибсга олди. Бу ҳақда Lenta.ru суд матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
Эркак икки ой – 26 декабрга қадар тергов ҳибсхонасида қолади. Унга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 30-моддаси 3-қисми, 131-моддаси 1-қисми (“Зўрлашга уриниш”), 132-моддаси 1-қисми (“Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракати”) ва 161-моддаси 2-қисми «д» банди («Ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўравонлик қўллаш ёки бундай зўравонлик таҳдиди билан содир этилган талончилик») билан жиноят иши қўзғатилган.
Воқеа 25 октябрь куни Москвадаги “Проектируемый проезд” ҳудудида содир бўлган. Гумондор ўзи танимаган қизга ҳужум қилиб, унинг телефонини ўғирлаб, зўрлашга уринган.
Шарҳлар