Москванинг “Спартак” жамоаси ўзбекистонлик футболчига қизиқиш билдирмоқда
Москванинг “Спартак” футбол клуби “Пахтакор”нинг 19 ёшли футболчиси, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси сардори Муҳаммадали Ўринбоев билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда, дея хабар беради Championat.Asia Ўзбекистон спорт интернет портали.
Ҳозирда музокаралар олиб бориляпти ва бу ижобий йўналишда кетмоқда. Клуб футболчини сотиб олишни ёки ижарага олишни режалаштиряптими, ҳозирча номалум.
Аввалроқ, 2020-2021 йилги мавсумда ўзбекистонлик футболчи Остон Урунов “Спартак” сафида тўп сурган бўлса-да, жамоада ўз ўрнига эга бўла олмади. Жорий мавсумда Ўзбекистон миллий терма жамоасидан бир нечта футболчи Россия чемпионатида тўп сурмоқда: Аббос Файзуллаев ЦСКА жамоасида, Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев “Рубин”да, Шерзод Эсанов “Акрон”да. Келиб чиқиши тожикистонлик бўлган Абдулло Жебов ҳам “Спартак”да ўринбосарлар таркибида ўйнамоқда.
Шарҳлар