МРБ Ўзбекистонда ўлим даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди

Фото: Global Look Press

АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) дунё бўйича ўлим даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.

Марказий разведка бошқармаси рейтингида Ўзбекистон ҳар 1000 кишига 5,1 ўлим кўрсаткичи билан 229 давлат орасида 190-ўринни эгаллади. Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан олинган натижалар:

Қозоғистон – 84-ўрин;

Қирғизистон – 152-ўрин;

Туркманистон – 154-ўрин;

Тожикистон – 205-ўрин.

Ҳар 1000 кишига 18,6 кўрсаткич билан Украина етакчилик қилди. Кейинги ўринларда Литва (15,2), Сербия (14,9), Латвия (14,7) ва Руминия (14,6) жой олган. Энг паст кўрсаткич Қатарда – 1,4.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.