МСК бир нечта бюллетенни тўлдирган аёл билан боғлиқ вазиятни назорат остига олди

Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқларда аёл киши бир нечта бюллетенларни кетма-кет белгилаб турган ҳолатдаги видеоси тарқалди. МСКнинг қайд этишича, воқеа 14-Тошкент шаҳар референдум округи 772-участкасида  содир бўлган.

Мазкур хабар юзасидан зудлик билан Марказий сайлов комиссияси вакиллари ҳолатни жойига чиқиб ўрганган.

Аниқланишича, маҳалла фаоли ва референдум участка комиссияси аъзоси фуқаро Т.Н. ўзбошимчалик билан бюллетенлардан 16 донасини олиб, оила аъзолари номидан референдум қонунчилигини бузган ҳолда уларга белгилар қўйган.

«Ушбу ҳолат жойида Комиссия раиси томонидан аниқланиб, мазкур бюллетенлар бекор қилиниши таъминланган ва умумий ҳисобдан чиқарилиб, бузиб қўйилган бюллетенларга қўшилган», – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Марказий сайлов комиссияси назоратида 14-Тошкент шаҳар референдум ўтказувчи округ комиссияси томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда атрофлича ўрганилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.