МСК муддатидан олдин президент сайловларига тайёргарликни бошлади

Фото: Бобур Каримов/Anhor.uz

Марказий сайлов комиссияси қонунда белгиланган талаблардан келиб чиқиб муддатидан илгариги Ўзбекистон президенти сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади, дея хабар бермоқда комиссия матбуот хизмати. 8 май куни Шавкат Мирзиёев «Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини тайинлаш тўғрисида»ги фармонини имзолади. Ҳужжатга кўра, Конституциянинг 110 ва 128-моддалари ҳамда Сайлов кодексининг 66-моддасига асосан 9 июль кунига муддатидан илгари президент сайлови тайинланди. Бунга «Газета.uz» нашри эътибор қаратмоқда.

“Миллий тикланиш” партиясининг етакчиси Алишер Қодиров навбатдан ташқари президентлик сайлови тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлашини билдириб, партия низоми асосида жамоавий қарор қабул қилиш бўйича маслаҳатлашувлар бошланганини маълум қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 8 май куни Олий Мажлис палаталари, партиялар, суд ва ижро ҳокимияти органлари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда навбатдан ташқари сайлов ўтказилиши ҳақида маълум қилди. Ҳозирги президентлик муддати 2026 йилда тугаши керак эди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.