МСК президент сайловларининг якуний натижаларини эълон қилди
Шавкат Мирзиёев 24 октябрь куни ўтказилган президент сайловларида 80,12% овоз билан ғолиб чиқди. Бу ҳақда жума куни бўлган йиғилишда МСК раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди, деб ёзади “Спутник” нашри.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Мирзиёев Шавкат Миромоновични Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш ҳақида қарор қилди, барча бюллетенлар ҳисобланганидан кейин у 80,12% овоз олгани маълум бўлди», – деди Низомхўжаев.
Овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг умумий сони – 16 212 343 нафарни ташкио қилган.
Ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони қуйидагича тақсимланган:
Шавкат Мирзиёев — 12 988 964 киши (80,12 %);
Мақсуда Ворисова— 1 075 016 нафар (6,63 %);
Алишер Қодиров — 888 515 (5,48 %);
Нарзулло Обломурадов — 670 641 нафар (4,14 %);
Баҳром Абдуҳалимов— 549 766 нафар (3,39 %).
Шарҳлар