МСК регламенти ва Ҳудудий сайлов комиссиялари тўғрисида низом лойиҳалари муҳокама қилинди
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 18 декабрдаги Конституциявий қонунига мувофиқ мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг янгиланган регламенти ҳамда Ҳудудий сайлов комиссиялари тўғрисида низом лойиҳалари кўриб чиқилди ва тасдиқланди, деб ёзмоқда МСК матбуот хизмати.
«Мамлакатда марказлашган сайлов комиссиялари тизими шаклланишини ҳисобга олиб, уларнинг аъзоларини сайлов қонунчилигига киритилган янги нормалар бўйича малакасини ошириш устувор вазифа ҳисобланади. Шу муносабат билан мажлисда сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишни ташкил этиш Концепцияси қабул қилинди. Концепция лойиҳаси муҳокамасида мутасадди вазирлик ва идоралар, таълим муассасалари раҳбарлари ва вакиллари ҳам иштирок этдилар», – дейилади хабарда.
Шунингдек, мажлисда Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил биринчи ярим йиллик иш режасида белгиланган вазифаларнинг 1-чорак якунлари бўйича ижроси таҳлил қилинди. Иш режада белгиланган вазифалар тўлиқ ҳамда сифатли бажарилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шарҳлар