Bo'limsiz

МСК сайловларнинг якуний натижаларини тасдиқлади

Фото: Anhor.uz

Марказий сайлов комиссиясининг мазкур мажлисида 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди, дея хабар беради МСК матбуот хизмати.

Уларда сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 15,6 миллиондан зиёди ёки қарийб 80 фоизи қатнашди.

Мажлисда 2023 йил 9 июль куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари бўйича баённома тузилди ҳамда сайлов натижаларини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Унга кўра сайловда овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланди.

Шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Робахон Анваровна Маҳмудовага сайловчиларнинг 4,43 фоизи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Улуғбек Илёсович Иноятовга 4,02 фоизи ва Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Абдушукур Худойқулович Ҳамзаевга 3,74 фоизи ёқлаб овоз берилганлиги баённомада акс эттирилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.