Муҳаммадсодиқ Содиқов ёшлар орасида ўтказилган ЖЧда олтин медални қўлга киритди
Тожикистонда дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистон терма жамоаси олий мукофотга сазовор бўлди. Спортчи Муҳаммадсодиқ Содиқов барча рақибларини мағлуб эта олди ва биринчи ўринни эгаллади. Ҳал қилувчи жангда Содиқов япониялик Нозому Микини мағлуб этди.
Шундай қилиб, ўзбекистонлик дзюдочилар шахсий дастурда 1 та олтин ва 3 та бронза медалини қўлга киритди. Эртага спортчиларнинг аралаш жамоалар йўналишидаги чиқишлари бўлиб ўтади.
Улашиш:
Шарҳлар