Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенция (Рим, 1961 йил 26-октабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини концептуал жиҳатдан кўриб чиқди.
Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги халқаро шартномаларга қўшилиш ва улардаги нормалар ижросини таъминланиши мамлакатнинг жаҳондаги имиджи ҳамда инвестициявий жозибадорлигини оширишида, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб киришида Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо аспектлари тўғрисидаги битим қоидаларини имплементация қилиш имконини беради.
Ўзбекистоннинг Рим конвенциясига қўшилиши турдош ҳуқуқ объектлари ҳимоясини самарали таъминлаш, халқаро стандартларни жорий этиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасини ривожлантиришга замин яратади.
Шарҳлар