Мубашшир Аҳмад Туркиядаги депортация марказидан чиқарилди
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 28 декабрь куни Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов Туркия ички ишлар тизими ходимлари томонидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган эди. Полиция уни Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирган эди.
«Бугун, 21 февраль куни Мубашшир Аҳмад депортация марказидан оиласи бағрига қайтганини маълум қиламиз», — дейилади Бош консулхонаси хабарида.
Улашиш:
Шарҳлар