Муборак туман ҳокими бир ойлик маошини етим болаларга эҳсон қилишини билдирди

Акром Арипов. Источник: хокимият Кашкадарьинской области

Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳокими Акром Орипов ўзи ва тумандаги сектор раҳбарлари бир ойлик маошларини етим болаларга эҳсон қилишмоқчи эканини билдирди. Бу ҳақда матбуот анжуманида эълон қилинди, деб ёзади “Дарё” нашри.

Нашр маълумотларига кўра, туман ҳокимлари 8-10 млн сўм миқдорида, секторлар раҳбарлари – туман прокурори, ИИБ бошлиғи ва туман солиқ инспекциясининг бошлиғи эса 7-8 млн сўм миқдорида маош олади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.