Чегарада афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилганлиги тўғрисидаги хабарга муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида афғон ҳарбий вертолёти уриб туширилгани тўғрисида хабарлар тарқалган.
«Шуни маълум қиламизки, ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас ва ҳақиқатга тўғри келмайди. ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан фақат расмий маълумотларга таянишларини сўраб қоламиз. Асосланмаган ёлғон хабар тарқатганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз», – деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Улашиш:
Шарҳлар