Мудофаа вазирлиги: Ўзбекистон Афғонистон самолётини ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими билан уриб туширди
Афғонистон Ҳарбий -ҳаво кучларига тегишли самолёт чегарадан ўтишга уриниш чоғида Ўзбекистон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими томонидан уриб туширилди, дея хабар беради Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги РИА Новости агентлигига.
Душанба куни Интернетда Афғонистон ҳарбий -ҳаво кучларига тегишлилиги айтилган самолётнинг қисмлари акс эттирилган фотосуратлар ва видеолавҳалар тарқалди. Қайд этилишича, ҳодиса Сурхондарё вилояти Шеробод туманида 15 август куни кечқурун содир бўлган.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги «РИА Новости» агентлигига самолёт чегарани бузгани ҳамда унинг қулаши ҳақидаги маълумотни тасдиқлади ва тергов олиб борилаётганини билдирди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиали ходими «РИА Новости» агентлигига икки учувчи тирик қолганини ва Термиз касалхонасида ётқизилганлиги, уларнинг аҳволи оғир эканлигини айтди.
Шарҳлар