Мукаррам Азимова Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот котиби этиб тайинланди
Мукаррам Азимова Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати раҳбари — матбуот котиби, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
Мукаррам Азимова 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий.
2019 йилдан ҳозирги вақтгача Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматида бош мутахассис сифатида фаолият юритган. Ҳозирга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот котиби лавозими вакант бўлиб қолаётганди.
Улашиш:
Шарҳлар