Муқаддам судланган «тилло-тақинчоқ сотувчиси» қайта жиноятга қўл урди
Фарғона вилоятида яшовчи 36 ёшли Ғ.О. ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 2.240.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи муқаддам ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан судланган Р.А. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи Р.А., жабрланувчи Ғ.О. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, унга ўзини савдо маркази ходими сифатида таништириб, арзон нархда тилло-тақинчоқ буюмлари сотишини айтган ва алдов йўли билан 2.240.000 сўм пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан уни қора рўйхатга киргазиб қўйган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Муқаддам судланган «тилло-тақинчоқ сотувчиси» қайта жиноятга қўл урди
Шарҳлар