Санкт-Петербургдаги кўчалардан бирида 31 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳар Невский туманида 31 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди, деб хабар бермоқда “Spb.aif.ru”.
Полиция маълумотларига кўра, қонга беланган жасад 5 октябрь куни сув бўйидаги Октябрь кўчасида жойлашган уйлардан бирининг ёнида чиқинди контейнерининг орқасидаги зовурдан топилган.
Аниқланишича, марҳум яқинда Россияга келиб, Мурино шаҳрида яшаётган бўлган. Жасад экспертиза ўтказиш ва ўлим сабабини аниқлаш учун моргга юборилган.
Ҳолат юзасидан қотиллик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган, полиция ҳодиса юз берган ҳолатни аниқлаштирмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар