Anhor.uz’га Мурод Назаров раҳбарлигидаги қурилиш компанияси устидан мурожаат келиб тушди
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Бўз бозор даҳасида таниқли тадбиркор Мурод Назаровга қарашли қурилиш компанияси соат тунги 01:30-2:00 дан ўтишига қарамай кўп қаватли турар жой бинолари қурилиши билан фаолият кўрсатувчи ташкилотлардан бири иш жараёнини якунламай, одамлар тинчлигига, дам олиш вақтида жиддий зарар етказаётганлигини қайд этишган.
“Бу жараённи ушбу қурувчи ташкилот қайси Қонун ҳужжатларига кўра, айни одамлар дам оладиган вақтда, бемалол, техникалар шовқини билан амалга оширмоқда, буларга нисбатан қонуний чора кўриладими”, – деб ёзмоқда мурожаатчи.
Anhor.uz ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлардан жавоб кутиб қолади.
Улашиш:
Шарҳлар