Тошкентдаги мактабда ўқитувчи мушукни 2-қаватдан ташлаб юборди

Foto: Qalampir.uz

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида Тошкентдаги 62-мактабда ўқитувчи мушукка шафқатсизларча муносабатда бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат эълон қилди.

Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактабида жорий йилнинг 27 сентябрь куни соат 17:30 лар атрофида 7-“Г” синф ўқувчилари она тили дарсига ўзбошимчалик билан мушук олиб кирган. Ўқитувчи Д. Х. ўқувчилар дарс машғулотлари пайтида чалғимаслиги учун мушукни деразадан ташлаб юборган. Синф хонаси 2-қаватда жойлашганлиги айтилмоқда. Мушук ветеринар шифокор кўригидан ўтказилганда жиддий жароҳат етмаганлиги аниқланди.

Воқеадан сўнг мактаб маъмурияти томонидан йиғилиш ўтказилиб, ўқитувчи ҳамда ўқувчиларга атроф-муҳит, табиат ва жониворларни асраб-авайлаш барчанинг бурчи эканлиги тушунтирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.