Мушукни ёқиб юборган учта фуқаро 3 БҲМ миқдорида жаримага тортилди

Фото: кадр из видео

Фарғона вилоятида 3 нафар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) бўйича 3 та базавий ҳисоб миқдорида (990 минг сўм) жаримага тортилди. Аввалроқ улар мушукни қафасга қамаб, тириклайин ёқиб юбориб, бу жараённи видеога олишгани маълум бўлганди.

Жаримага тортилганлар пушаймон эканликларини айтишган, эҳтимол бу энг кичик жаримани қўллаш учун асос бўлгандир. Шу билан бирга, ҳайвон ҳуқуқлари ҳимоячилари ушбу ҳуқуқбузарликни янада қаттиқроқ жазони назарда тутувчи 111-модданинг 2-қисми, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 245-моддаси ва 189-1-моддаси (зўравонлик ёки шафқатсизликтарғиб қилувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тарқатиш) сифатида квалификация қилиниши керак, деб ҳисоблайди.

“Mehr va oqibat” ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти жазони қайта кўриб чиқиш илтимоси билан Ўзбекистон Бош прокуратурасига мурожаат қилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.