Мушукни тириклайин ёқиб юборган фуқароларга 3 суткадан 7 суткагача маъмурий ҳибс жазоси тайинланди

Фото: кадр из видео

Бугун очиқ суд мажлисида М. А. (1983 йилда туғилган), Аз. А. (1995 йилда туғилган) ва Ас. А. (2005 йилда туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг 2023 йил 21 июндаги қарорига кўра М. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми ва 189-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга ушбу кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) га асосан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси;

Аз. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси;

Ас. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Аввалроқ Қувасой прокурори ушбу уч фуқарони 3 БҲМ миқдорида жаримага тортиш ҳақида қарор чиқарган суд қарори устидан протест келтирганди. “Mehr va oqibat” Ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти эса Ўзбекистон Бош прокуратурасини жазони қайта кўриб чиқишга чақирганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.