Мушукнинг юзида ҳайронлик акс этиши мумкинми?
Пермда мушук эгалари уйга қайтишганидан кейин жониворни ана шундай, яъни юзида ҳайронлик акс этган ҳолатда топган.
Уни ветеринария клиникасига олиб боришган, бу ерда шифокорлар унга жағ чиқиши ташҳисини қўйишган.
Мушук қандай қилиб жағини чиқаргани номаълум, бироқ бир ҳафта олдин бошқа клиникада унинг жағи жойига туширилган.
Ветеринарлар мушукнинг жағини табиий ҳолатга қайтаришган ва уни икки ҳафтага маҳкамлаб қўйишган. Ҳозир бемор мушук тузалиш арафасида.
Улашиш:
Шарҳлар