Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади
Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан 1-3 сентябрь дам олиш кунларига тўғри келмоқда.
Пенсия жамғармаси хабарига кўра, юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия тўловларини банк пластик картасида олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони (ПФ-108-сон) га мувофиқ, жорий йил сентябрь ойи пенсиялари миқдори 15 фоизга оширилган ҳолда тўланиши таъминланади.
Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.
Шарҳлар