Музаффарбек Тўрабоев Осиё чемпиони бўлди
Ўзбекистон терма жамоаси Дзюдо бўйича Гонконгда ўтаётган Осиё чемпионатида дастлабки олтин медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Спорт вазирлиги матбуот хизмати.
-100 кг вазн тоифасида кураш олиб борган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари чемпиони Музаффарбек Тўрабоев барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медал соҳибига айланган.
Хабарга кўра, «спортчи финалда БАА вакили Жафар Костоевдан устун келган».
Улашиш:
Шарҳлар