86 та маданий мерос оъбектлари ва давлат музейларида таъмирлаш ишлари олиб борилади

Фото: Ўза

2024/2025 йиллар давомида 86 та моддий маданий мерос оъбектлари ва давлат музейларида реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилади.

2025 йилдан бошлаб туристлар ташриф буюрадиган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини реставрация қилиш, тузатиш, таъмирлаш ва археология мероси объектларини консервациялаш, уларни ҳозирги замонда фойдаланишга мослаштиришда маданий мерос объектларига зарар етказмаган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун минимал шароитларни яратиш белгилаб берилган.

“Ҳозирги вақтга қадар 141 та маданий мерос объекти ва давлат музейларининг реставрация ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бошланган ва йил давомида 7 та музейда мукаммал таъмирлаш ишлари ҳамда 1 та музейда реставрация ишлари амалга оширилиши режа қилинди”, – дейилади хабарда.

Манзилли дастур асосида маданий мерос объектлари ва археология ёдгорликларини муҳофаза қилиш мақсадида бир нечта масканларда 3Д панжаралар билан ўралади ва музейлаштирилади.

2024 йилда “Ўзбекистонга оид хориждаги қўлёзма асарлар реестри”нинг 2- ва 3- томлари нашр этилди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.