Қўнғирот туманида 2 222 литр дизел ёқилғисини талон-торож қилинишининг олди олинди

Foto: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўнғирот тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Т.Н.Б.” МЧЖнинг Қўнғирот филиали цех мудири З.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 2 222 литр дизел ёқилғисини ҳеч қандай ҳужжатсиз филиалга тегишли ёқилғи ташувчи автомашинасида “K.Sh.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасига ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, 2 222 литр дизел ёқилғиси ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.