“На бегу” телеграм-канлининг муаллифи Экология вазирлигининг тавсиялари СИ томонидан генерацияланган деб ҳисобламоқда
«Корзинка» компаниясининг маркетинг бўйича директори, «На бегу» телеграм-каналининг муаллифи Малик Каримов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Тошкентдаги ҳаво сифатини яхшилаш бўйича тавсиялари сунъий интеллект томонидан генерацияланган деб ҳисоблайди.
“Яхши сабаблар ва таклифлар бор, лекин менимча, бу ерда асосий нарса етишмаяпти – ҳар бир индикаторнинг таъсир даражаси, ҳар бир банд қандай таклиф олиб келиши, акс ҳолда у ChatGPT нейротармоғида тузилган рўйхатга ўхшаб қолади”, – деб ёзади Малик Каримов.
Улашиш:
Шарҳлар