Надеждин хорижда тўпланган имзоларни МСКга топширмаслигини билдирди
Россия президентлигига номзод Борис Надеждин эҳтимолий қонун бузилишлари сабабли Марказий сайлов комиссиясига хорижда тўпланган россияликларнинг имзоларини бермаслигини маълум қилди.
“Биз хорижда тўпланган имзоларни мамнуният билан қабул қиламиз, бироқ уларни Марказий сайлов комиссиясига олиб бормаймиз, чунки мамлакатимизда етарлича имзо тўпланган. Аммо хорижда тўпланган имзолар биз учун харажатли бўлмагани учун биз тўпловчиларга пул тўламаслигимиз сабабли, кампания ўтказиб, қанча россиялик борлигини ҳисоблаш учун умуман миллионлаб имзо йиғишимиз мумкин”, – деди Надеждин.
Қонун хориждаги имзоларни фақат у ерда доимий яшовчи фуқаролар қолдиришини талаб қилади. Мутахассисларнинг қайд этишича, имзо қўйилган жойни кузатиш қийин, бироқ МСК текшириш учун маълумот сўраши мумкин.
Тошкентда Россия Федерацияси президентлигига урушга қарши номзод учун имзолар тўпланаётгани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Шарҳлар