Ёшга доир нафақа кимларга берилади
Ёшга доир нафақа давлат пенсиясини тайинлаш учун 7 йилдан кам иш стажи мавжуд бўлган шахсларга тайинланади.
Ушбу турдаги нафақа:
эркакларга — 65 ёшга етганларида;
аёлларга — 60 ёшга етганларида;
болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.
Ёшга доир нафақа қонун ҳужжатларда белгиланган миқдорларда тайинланади.
Ҳозирги кунда зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори — ойига 621 минг сўмни ташкил этади.
Ёшга доир нафақа ёшга доир пенсиядан фарқланади. Бу икки атама бир хил тушунча эмас.
Улашиш:
Шарҳлар