Наманган халқ таълими бошқармаси спорт жиҳозларини ошириб кўрсатилган нархларда харид қилган
Наманган вилояти халқ таълими бошқармасида йирик миқдорда бюджет маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди, деб ёзади “Газета” нашри Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизматига таянган ҳолда.
Терговга қадар ўтказилган текширув давомида бошқарманинг моддий жавобгар шахслари ва бошқалар томонидан давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда 13 турдаги спорт анжомларини харид қилиш ишлари 537,1 млн. сўмга ошириб кўрсатилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар