Наманган иқтисодиёти ривожланиши бўйича янги лойиҳалар
Президент Шавкат Мирзиёев 26 ноябрь куни Наманган вилоятида иқтисодий ривожланиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Йил бошидан вилоятда 681 та лойиҳа амалга оширилиб, 21 мингта иш ўрни яратилди. 702 миллион долларлик экспорт амалга оширилиб, иқтисодиётнинг 8 фоиз ўсиши кутилмоқда.
Келгуси йилда 527 миллион долларлик 182 та янги лойиҳа режалаштирилган. Маҳаллий ва халқаро сармоядорлар иштирокида қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм ва ишлаб чиқариш лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.
2025 йилгача вилоятга 4,2 миллиард доллар инвестиция жалб этиш, 34 мингта иш ўрни яратиш ва 1 миллиард доллар экспортга эришиш мақсад қилинган.
Йиғилишда камбағалликни 8 фоиздан 5,3 фоизга тушириш ва чет элдаги 100 минг фуқарони иш билан таъминлаш режаси ҳам кўриб чиқилди. Президент иқтисодиётни комплекс ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқишни топширди.
Шарҳлар