Bo'limsiz

Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари ва МЧЖ юристи ушланди

Фото: Department_uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда Наманган шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Ж.М. «О.Ф.» МЧЖ умумий овқатланиш шохобчасининг ёпиб қўйилган ҳисоб-рақамини очиб берганлиги эвазига “С.” МЧЖ юристи Ю.О. (собиқ ДСИ ходими) орқали тадбиркор М.А.дан 2 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, ушбу пулларни Ю.О. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Департамент ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ж.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан ва Ю.О.га нисбатан 28, 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.