Наманган вилояти ҳокими ўринбосари қўлга олингани тўғрисида хабарлар тарқалди

Фото: Бугун.уз

Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султанов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ иш доирасида қўлга олинди деган хабарлар тарқалмоқда.

Anhor.uz вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати билан боғланди уларнинг қайд этишича, «Биз ҳам бундай маълумотни ҳозир эшитдик, аниқлик киритгач қўшимча хабар берамиз, ҳозирча бизда қўшимча маълумот йўқ», – деди матбуот хизмати раҳбари.

Тасдиқланган ва асосли маълумотларни кутиб қоламиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.