Наманган вилоятида судья пора олганликда гумон қилинмоқда

Суд
Источник: unsplash.com

30 январь куни Наманган вилояти Мингбулоқ туман судининг раиси Ш.С. пора олганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий судининг матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилади.

Судья Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш) ва бошқа моддалар билан айбланувчининг отасидан 2000 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган. Айтилишича, судья енгилроқ жазо тайинлаш учун пора олган.

Олий суд пленумининг 31 январь куни бўлиб ўтган мажлисида Бош прокурорнинг судьяни жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.