Наманган вилоятида зилзила қайд этилди
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан 28.12.2023 08:11 да (28.12.2023 йил, Гринвич бўйича 03:11 да) зилзила содир бўлди. бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қиляпти.
Зилзила эпицентри Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани. Зилзила координаталари: 41,19 градус шимолий кенглик; 71,74 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 211 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:
Янгиқўрғон туманида 2 балл, 9 км.
Чортоқ туманида 2 балл, 11 км.
Косонсой туманида 2 балл, 16 км.
Улашиш:
Шарҳлар