Bo'limsiz
Наманган вилоятидаги болалар боғчасида оммавий заҳарланиш содир бўлди
Наманган вилояти Уйчи туманида «Гулшан» оилавий боғчасининг 15 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарланди.
Бунга ўқувчилардан бирининг ота-онаси олиб келган сифатсиз торт сабаб бўлган. Тарбиячи уни болаларга «ўзбошимчалик билан» тарқатган, дея қайд этади вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси.
Тарбияланувчилар овқатдан заҳарланиш гумони билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб кетилган: 13 нафар болага ўша куни, яна иккитасига эртаси куни уйига жавоб берилган.
Боғчалар раҳбарларига боғчаларга тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотлари, газланган ичимликлар ва ун маҳсулотларини олиб кириш тақиқлангани эслатилди.
Улашиш:
Шарҳлар