Наманган вилоятига Хитойдан 100 та янги автобус етказилади
Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Саидаҳмад Султонов “Yutong Bus Co.,LTD” компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича президенти Жефф Сяо ва унинг делегацияси билан учрашди.
Томонлар транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи корхоналарнинг ҳаракатланувчи таркибини янгилаш, замонавий автобуслар харид қилиш ва уларга хизмат кўрсатишни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
“Хумо авто плюс” МЧЖ ва “Yutong Hongkong Limited” компанияси ўртасидаги музокаралар давомида ZK6890HG русумли 100 та автобусни харид қилиш бўйича шартнома имзоланди.
Улашиш:
Шарҳлар