Наманганда 434,6 млн сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришча, Наманган шаҳри ўтказилган текширувда “О-Н.” оилавий корхонаси раҳбари М.О. корхона новвойхонасида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига яширинча уланиб, 273,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Уйчи ва Тўрақўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туманларда фаолият юритувчи “З.Қ.” ва “С.О.” МЧЖ масъул шахслари ҳамда ЯТТ М.А. ишлаб чиқариш цехларида умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 161,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар