Наманганда АГТКС 2 млрд сўмдан ортиқ газни талон-тарож қилгани аниқланди
Наманган вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан умумий қиймати 2 миллиард сўмлик табиий газни ноқонуний равишда ўзлаштирган газ қуйиш шохобчаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи қуйиш шохобчасида газ ҳисоблагичининг ишлашига тўсқинлик қилинган, умумий қиймати 2 миллиард 181 миллион сўмлик 838,7 минг кубометр газдан ноқонуний фойдаланишга йўл қўйган шахслар аниқланган.
Ҳозирда мазкур корхона раҳбари қўлга олиниб, унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар