Наманганда ҳайдовчи 9 ўринли автомобилда 30 дан ортиқ болани ташиган
Косонсой туманида 9 ўринга мўлжалланган Hyundai Starex русумли автомашина ҳайдовчиси 30 дан ортиқ болани ташиган, дея хабар беради Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ.
Hyundai Starex русумли автомашинани тўхтатилганида ҳуқуқ-тартибот идораси ходими ундаги 30 дан ортиқ боғча тарбияланувчиларини санаб чиққан.
Текширув давомида ҳайдовчининг тегишли ҳужжатлари ҳам бўлмаган.
Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тузилди.
Улашиш:
Шарҳлар