Наманганда археологик ёдгорлик ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилган

Источник: Агентство культурного наследия

Уйчи туманининг “Пастгузар» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Уйчи манзилгоҳи» (Дўнгтепа) археология ёдгорлиги маданий мерос объекти сифатида давлат муҳофазасига олинган. Бироқ, Уйчи туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан тегишли идораларнинг рухсати олинмасдан, туман ҳокимининг 2019 йилдаги қарорига асосан қонунчиликка зид равишда археология ёдгорлиги ҳудудидан 10 сотих ер майдони МЧЖлардан бирига савдо, маиший ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ажратиб берилган. Бу ҳақда UzNews нашри ёзади.

Ўтган вақт мобайнида МЧЖ томонидан ёдгорлик ҳудудининг 21 сотих қисмида оғир техника ёрдамида суриш ва қазиш ишлари олиб борилган. Оқибатда, археология объектига 3,9 миллиард сўм миқдоридаги зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилоят прокуратураси томонидан Уйчи туман ҳокимлиги мансабдор шахслари ҳамда МЧЖ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.